18 Январ 2023 йил 537

Хоразм вилояти ИИБ “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”нинг янги таркиби тузилди

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан вилоят ИИБ тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ш.Ибрагимов сўзга чиқиб, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилинишининг ахволига  тўхталиб, бу борадаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича сўз юритди.

Шундан кейин Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.Боғибекова Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2021 йил 24 сентябрдаги  “Ички ишлар органларида хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида” ги 348-сон буйруғи билан иштирокчиларни таништириб, ушбу буйруқ асосида вилоят ИИБ хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзоларини янгидан сайлаш масаласи йиғилиш кун тартибидан ўрин олганлигини,  кенгаш таркибини йиғилиш иштирокчилари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайлашда барчани фаол бўлишга чақирди.

Мазкур кенгаш ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйишда муносиб ўрин эга эканлиги эслатиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчиларининг таклифлари ва номзодларни қўллаб берган овозларидан келиб чиққан ҳолда бошқарма хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг янги таркиби тузилди. Шунингдек йиғилишда кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.

Маълумки бугунги кунда юртдошларимиз орасида китобхонлик маданияти анча юксалганлиги хеч кимга сир эмас.

Шу жумладан ички ишлар органлари ходимлари орасида ҳам китобхонликка қизиқиш ортган.

Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг таклифини инобатга олган ҳолда Урганч шаҳрида фаолият юритаётган “Ёшлар кутубхонаси – билим ҳазинаси” МЧЖ га қарашли кутубхонага ходимларининг уюшган ҳолда ташрифи ташкил этилди.

Мазкур зиё маскани 100 000 дан ортиқ китоб фондига эга бўлиши билан биргаликда, китобсеварлар учун яратилган шарт-шароит ва китоблардан фойдаланиш имкониятининг турлича эканлиги билан ҳам бошқа кутубхоналардан ажралиб туради.

Хоразм вилояти ИИБ ва ушбу кутубхона ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан бошқарма хотин-қизлари кутубхона аъзолигига соддалаштирилган тартибда аъзо бўлдилар.

Шунингдек, ходималар жахон ва ўзбек адабиётининг энг сара дурдоналари бўлган китобларни оилавий кутубхоналари учун шу ернинг ўзида арзон нархларда сотиб олдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech