Хоразм вилояти ИИБ ёш ходимлари “Авесто” музейида бўлишди
Бундан 2700 йил илгари Хоразм заминида яшаган аҳоли эътиқод қилган Зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” номи билан аталувчи Урганч шаҳридаги жойлашган музейдаги экспонатлар орасида инсонни ҳайратга соладиганлари анчагина.
Тарихшунос Комилжон ака Нуржонов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу музейдан нафақат Зардуштийлик дини ёки “Авесто” китоби билан боғлиқ маълумотлар ва экспонатлар жой олган, шу билан биргаликда Хоразмнинг узоқ ва яқин ўтмиши билан боғлиқ экспонатлар ҳам жуда кўп. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки музейдаги “Тош қотган дарахт” экспонати қадимийлиги бўйича дунёнинг таниқли музейларидаги экспонатларнинг аксариятидан устун туради.
Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан ёш ходимларнинг маънавий-маърифий, тарихий билимларини ошириш мақсадида 5 ноябрь куни “Авесто” музейига саёҳат уюштирилди.
Ички ишлар органлари ходимларига мазкур музей ташкил этилиши, у ерда жойлашган ҳар бир экспонатнинг тарихи ва халқимизнинг кундалик ҳаётида тутган ўрни тўғрисида тарихшунос Комилжон ака Нуржановнинг шахсан ўзи тушунтириш берганлиги ходимларнинг тарих тўғрисидаги билимларини ошириши билан биргаликда ёш ходимларда ота-боболарининг улуғ хотираси ва Ватанига бўлган ҳурмат ҳиссини яна бир карра юксалтирди десак муболаға бўлмайди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати