7 Феврал 2023 йил 357

Хоразм вилоятида аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Миллий Гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 7 февралдан бошлаб Миллий Гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев бошчилигидаги Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоят сектор бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўз ишини бошлади.
Тадбирдан мақсад вилоят ижтимоий инфратузилма объектларининг созлиги, аҳолини газ, электр энергияси, кўмир ва ичимлик суви билан таъминланганлиги, истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлиги, ҳудуддаги маҳаллаларда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг ҳамкорликда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш.
Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш дастурларининг ижроси, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳаллада шакллантирилган бешликнинг ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратилади.
Идоралараро ишчи гуруҳнинг фаолияти юзасидан кундалик ахборот бериб борилади.


Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech