1 Сентябр 2020 йил 716

Хоразм вилоятида амалга оширилган профилактик тадбирлар

Хоразм вилоятида ҳар хафта “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида манзилли профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жорий хафтада эса профилактика тадбирлар хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва руҳий-асаб касалликлари бўйича диспансер ҳисобида турган шахсларнинг кундалик ҳаёт тарзи ва руҳиятини  ўрганишга йўналтирилди.

Жумладан, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш вилоят марказида ўтказилган йиғилишда, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга қайтариш, уларга ҳуқуқий, маънавий-психологик  ёрдам бериш масалалари муҳокама этилди.

Муҳокамалар жараёнида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходималар иштирок этиб, ўз хизмат ҳудудларида яшовчи, руҳий ва жисмоний тазйиққа учраганлиги учун “Ҳимоя ордери” берилган хотин-қизларнинг айни кундаги турмуш тарзи юзасидан маълумот алмашдилар. Ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга мухтож хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни доимий иш ўрни билан таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилиниб, мутасадди шахсларга аниқ вазифалар берилди.

Руҳий касалликлардан азият чекувчи шахсларнинг айримлари тажовузкор бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, руҳий-асаб тизимида нуқсони бўлганлиги учун диспансер ҳисобида турган, лекин шифокор тавсиясига кўра оила аъзоларининг назорати остида, уй шароитида даволаниб келаётган шахсларни ҳудудий профилактика инспекторлари ва патронаж ҳамширалари томонидан руҳияти ўрганилиб, уларга даволаш режаси асосида тиббий дори-дармонлар тарқатилди. Руҳиятида салбий ўзгаришлар пайдо бўлган шахсларни стационар тартибда даволаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech