Хоразм вилоятида гендер зўравонлик ҳолатларига идоралараро жавоб қайтаришнинг миллий механизми йўлга қўйилди
Жорий йил 29 март куни пойтахтда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда гендер асосидаги зўравонлик ҳолатларига идоралараро жавоб қайтариш механизмини такомиллаштириш, зўравонлик содир этган шахс билан профилактика ишларини яхшилаш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида “Гендер зўравонлик ҳолатларига идоралараро чора кўришнинг миллий механизми: натижа ва ютуқлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Дилноза Боғибекова иштирок этиб, Хоразм вилоятида хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш, Стандарт операцион иш тартиблар (СОП) кўламини кенгайтириш, гендер зўравонлик ҳолатларига идоралараро жавоб бериш тизимини такомиллаштириш, зўравонликдан жабрланганларга ҳар томонлама хизматлар кўрсатиш ва зўравонлик содир этган шахслар билан олиб борилаётган профилактика ишлари юзасидан батафсил тушунтириб ўтди.
Шунингдек, “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”ни амалга ошириш доирасида аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай турига барҳам бериш, гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича “Стандарт операцион иш тартиблари”ни ўзлаштирган мутахассис-тренерлар томонидан жорий йилнинг 28 февраль – 2 март кунлари Хоразм вилоятида ўз йўналишлари бўйича ҳамкасбларига каскад усулида ўтказилган тренинг машғулотлари натижалари мониторинг қилинди.
Давра суҳбатида ушбу мониторинг хулосаларини муҳокама қилиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, гендер зўравонлик ҳолатларига идоралараро жавоб қайтариш механизмини такомиллаштириш, жабрланувчиларга комплекс хизматлар кўрсатиш (шу жумладан, ўқитиш, тармоқ ва тармоқлараро СОПларни кенгайтириш), зўравонлик содир этган шахс билан профилактика ишларини кучайтириш, ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда журналистлар ва блогерларнинг гендер тенглиги кўникмаларини ошириш каби масалалар шўъбаларга бўлинган ҳолда муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати