7 Ноябр 2020 йил 684

Хоразм вилоятида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида тадбирлар давом этмоқда

Республикамиз ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 15 октябрь кунидан бошлаб “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Хоразм вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органларининг патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи соҳавий хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янада кучайтирилиб,  асосий эътибор оила-турмуш доирасидаги низоларни олдини олиш, безорилик ва ўғирлик жиноятларини содир бўлишига олиб келувчи омилларга чек қўйиш, шунингдек йўлларда ҳаракатланишни намунали тарзда ташкил этиш борасида аҳоли орасида кенг миқиёсда тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан кўплаб нусхада тайёрланган буклетлар аҳоли орасида кенг тарқатилаётганлиги, жамиятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш билан биргаликда аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишда ҳам муҳим рол ўйнамоқда.

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги жорий йилнинг 15 ноябрь кунига қадар давом этади. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech