Хоразм вилоятида ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари битирувчиларига сертификатлар топширилди
Хоразм вилоятида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Урганч шаҳрида жойлашган 53008-сонли ҳарбий қисм базасида ташкил этилган Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари (Жиноят қидирув, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, Тергов, Патруль-пост, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Хавфсиз туризм таъминлаш ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш) шахсий таркиби навбатдаги ўқув йиғинини тугатиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1-27 февраль кунлари давомида ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсида иштирок этган Хоразм вилояти ички ишлар органларининг 60 нафар ходими ўқув машғулотларидан кейин Урганч шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган патруллик гуруҳлари таркибида ҳам фаол хизмат олиб бордилар.
Ўқув-амалий курсини тугатган ходимларга сертификатлар Хоразм вилояти ИИБ ва 53008-сонли ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилди.
Шунингдек ўқув-амалий курси давомида жамоат тартибини сақлаш тадбирларида фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати