3 Декабр 2020 йил 733

Хоразм вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинмоқда

Содир этилган ҳар қандай жиноят ёки ҳуқуқбузарлик процессуал тартибда кўриб чиқилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги  қонунда белгиланган тартибда қатъий амалга оширилади. Бу жараён жазонинг муқаррарлигини таъминлашнинг узвий асоси ҳисобланади.

Жиноят ёки ҳуқуқбузарликларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўрганиш эса келгусида бу турдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олишга қаратилган энг самарали профилактик чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.

Шу боис Хоразм вилоятида содир этилган ҳар бир жиноят  тааллуқлиги жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинади. Ҳудудий ички ишлар органлари, прокуратура ва маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди раҳбарлари томонидан ўтказиладиган муҳокамалар жараёнида вазиятдан келиб чиққан ҳолда жиноят ишига алоқадор томонларнинг ҳам иштироки таъминланиб, қонунбузилишига олиб келган шарт-шароитлар батафсил ўрганилади.

Хотин-қизлар томонидан содир этилган ҳар қандай жиноят ва ҳуқуқбузарлик эса қатъий равишда вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан маҳалла фаоллари ва кайвони онахонлар иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech