17 Сентябр 2022 йил 285

Хоразм вилоятида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, мазкур ойлик доирасида Хоразм вилояти ички ишлар органларида ҳам ходимларнинг интеллектуал билимини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун ҳужжатларини тўғри шарҳлаш ва ундан фойдаланиш, шунингдек уларнинг касбий малакаси ҳамда кўникмаларини янада шакллантириш, ходимларнинг маънавий-маърифий салоҳияти, умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини мустаҳкамлаш, ходимларнинг жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларни талаб даражасида сақлаш, янада ривожлантириш ҳамда махсус воситалар, ўқ отар қуроллар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан моҳирона фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Хусусан,  Гурлан ва Боғот тумани ИИБ да шахсий таркиб иштирокида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам мазкур ойлик доирасида ўтказилган тадбирлар қаторидан ўрин олган бўлиб, бу каби беллашувлар ўз  иштирокчи ходимлар билан биргаликда кузатувчи ходимларнинг ҳам интеллектуал билимини ошириш, уларнинг маънавий-маърифий салоҳияти ва умумий дунёқарашини юксалтиришга имкон беради.

Қўшкўпир тумани ИИБ ташаббуси билан мазкур ойлик доирасида спортнинг “Футбол” тури бўйича ўтказилган спорт мусобақаси эса тизимда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ходимларнинг жисмоний фаолллигини ошириш борасида алоҳида аҳамиятга эга. Шуниси эътиборли, мазкур спорт мусобақасига тумандаги ҳарбий қисм ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоалари ҳам иштирокчи сифатида таклиф этилган бўлиб, бу ўз навбатида идоралараро ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйишда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Қизғин ва муросасиз бўлган беллашувда барча иштирокчилар ўз иқтидорларини намойиш этдилар, якунда ташкилотчилар ва иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    

Text to speech