24 Июн 2022 йил 521

Хоразм вилоятида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбирлар амалга оширилди

23 июнь куни Хоразм вилоятида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик йўналишдаги турли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда инспектор-психологлар томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва таълим муассасаларида профилактик ҳамда хафта давомида қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига оид учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди. Низоли ва ажрим ёқасига келган оилаларни яраштириш мақсадида ўтказилган суҳбатлар натижасида бир неча оилаларнинг ярашуви таъминланди.

Учрашув ва давра суҳбатларида маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакилларининг иштирок этаётганлиги профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширмоқда.

Шунингдек, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар, шу жумладан хотин-қизларни доимий иш билан банд қилиш, масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, иш берувчилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, бир неча фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.

Шунингдек хотин-қизлар иштирокида ўтказилган учрашувларда эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари тўғрисида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech