23 Август 2020 йил 730

Хоразм вилоятида содир этилган жиноятлар жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Хоразм вилоятида содир қилинган ҳар бир жиноятнинг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилаётгани келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб олиш билан биргаликда, фуқароларда жиноятчиликка қарши муросасизлик руҳини  шакллантириш борасида ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий ҳафтада Хоразм вилоятининг Урганч туманида содир қилинган қотиллик жинояти шу ҳудуд аҳолиси иштирокида муҳокама этилган бўлса, Урганч шаҳридаги тиббиёт муассасаси ходими томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти эса айнан ўша меҳнат жамоаси иштирокида кенг муҳокама этилди.

Туман сектор раҳбарлари ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонидан ўтказилган муҳокама жараёнида мазкур жиноятларнинг содир бўлишига олиб келган объектив ва субъектив омиллар чуқур ўрганилди. Масъул мутасаддиларнинг бу борадаги ҳисоботлари тингланди ва камчиликка йўл қўйганларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати     

Text to speech