27 Ноябр 2020 йил 868

Хоразм вилоятида “Тазйиқ ва зўравонликсиз 16 кун” шиори остида семинар-йиғилишлар ўтказилмоқда

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” деб эълон қилинган бўлса, айнан ушбу нуфузли ташкилот томонидан 1945 йил 10 декабрь куни “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинган.

Юқоридаги тарихий саналар муносабати билан мамлакатимизда гендар тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида “Тазйиқ ва зўравонликсиз 16 кун” шиори остида турли ижтимоий йўналтирилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда семинар-йиғилишлар ўтказилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила ва  хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этган ушбу семинарларда асосий эътибор хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш жараёнида халқаро ва миллий қонунчиликда назар тутилган нормалардан самарали фойдаланиш лозимлигига қаратилади.

Шунингдек иштирокчиларга оилавий, қариндошлар ва қўни-қўшнилар ўртасидаги маиший муаммо ва низоларни дастлабки босқичидаёқ аниқлаш, муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан илғор тажрибалар ўргатилади.

Бундан ташқари шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни унинг розилигисиз ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишнинг салбий оқибатлари тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш лозимлиги уқтирилмоқда.

Бу каби семинар-йиғилишлар вилоятдаги олий ва ўрта-махсус таълим муассалари педагог ҳамда талаблари ўртасида ҳам ўтказилмоқда.

Семинар иштирокчиларига Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси томонидан тайёрланган профилактикага оид буклет ва қўлланмалар тарқатилди.

     Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech