24 Июл 2020 йил 886

Хоразм вилоятида виктимологик профилактикага алоҳида эътибор қаратилди

Хоразм вилоятида ҳар “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактиканинг виктимологик (виктимология -жиноятларнинг эхтимолий жабрланувчиларини ўрганиш) йўналишига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилади.

Чунки, ҳар қандай жиноятни барвақт олдини олиш, уни содир қилинганидан кейин фош этиш ва айбдорларни жавобгарликка тортишдан кўра жамият учун анча фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари жиноятдан жабр кўриш фуқаро учун ортиқча кундалик ташвишни юзага келтиради.

Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги профилактика (катта) инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар аҳоли ўртасида ўтказилган профилактик тарғибот тадбирларида қорамолларни чекка ҳудудлардаги яйловларда қаровсиз қолдирмаслик, бу борадаги ҳар қандай  эътиборсизлик ва хотиржамлик қинғир ниятли шахслар учун “қулай вазият” туғдириши тўғрисида батафсил тушунтиришлар беришди.  

Пандемия шароитида аҳолининг карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлашга қаратилган профилактик ишлар ҳам ички ишлар органлари ходимларининг кун тартибидан четда қолмади, бу юзасидан тайёрланган буклетлар аҳоли орасида тарқатилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech