16 Декабр 2022 йил 474

Хоразм вилоятида “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбири олиб борилмоқда

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан Янги йил байрамини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини намунали тарзда ташкил этиш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбири олиб борилмоқда.

Вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар органларида ўтказиладиган хизмат олди йўриқномаларида бевосита вилоят ИИБ масъул ходимлари иштирок этиб, шахсий таркибга хизмат олиб бориш жараёнида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларни атрофлича тушунтириб, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифасини бажаришга сидқидилдан ёндашиши лозимлиги алоҳида таъкидланмоқда.

Хизматга жалб қилинган ҳудудий ички ишлар органлари ҲПБ профилактика инспекторлари аҳоли яшаш пунктларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ҳам олиб бормоқдалар. Патруллик нарядлари тунги пайтда хизмат фаолиятини олиб борувчи кўнгилочар масканлар, овқатланиш шаҳобчалари, мехмонхоналарга туташ ҳудудларда олиб борилади. 

Шунингдек, профилактик тадбир доирасида вояга етмаганларнинг тунги пайтда кўнгилочар масканларида бўлишларига йўл қўймаслик борасида профилактик огохлантирув ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятимиз ҳудудида  пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳам профилактик тадбирларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган бўлиб, тадбир бошидан буён пиротехника буюмлари билан боғлиқ бир неча холатлар аниқланди.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари ва тунги пайтда фаолият олиб борувчи кўнгилочар масканларнинг иш юритувчилари билан учрашув ўтказилиб, уларга ушбу объектларда безорилик, тан жароҳати етказиш каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек “Хавфсиз ҳудуд” профилактика тадбири доирасида жиноятларни фош этишга ҳамда қидирувдаги шахсларни ушлашга эътибор қаратилган.

Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech