Хоразм вилоятида хотин-қизлар билан ишлаш масаласи “хонадонбай” усулида амалга оширилмоқда
Жорий йилда Хоразм вилоятида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, низоли оилаларни барвақт аниқлаш ва улардаги низоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айни кунлар ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан узвий алоқа ўрнатган ҳолда ишларни “хонадонбай” усулда олиб бормоқдалар.
Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар оилаларда пайдо бўлган ҳар қандай кўринишдаги низоли холатларнинг иштирокчиси бўлган хотин-қизларнинг дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда муросага келтириш имконини бермоқда.
Шу билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида “ҳимоя ордери” расмийлаштирилмоқда.
Шунингдек “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам чора-тадбирлар режасидан ўрин олган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати