17 Сентябр 2020 йил 803

Хоразм вилоятида “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”нинг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”  Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши” ўз фаолиятини бошлади.

Вилоят ва шаҳар-туманлар кесимида ташкил этилган мазкур кенгашлар таркибида тегишинча вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ва шаҳар-туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари жамоатчилик асосида фаолият олиб борадилар.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Урганч шаҳрида Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан мазкур кенгашнинг илк йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Д.Боғибекова ҳам иштирок этди ва жамиятимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш борасида келгусида кенгаш томонидан амалга ошириладиган тизимли ишлар тўғрисида ўзининг таклифларини билдирди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech