Хоразм вилоятига кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда олиб келаётган шахс ушланди
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга чек қўйиш мақсадида жорий йилнинг 1 май кунидан биринчи босқичи бошланган “Қорадори-2023” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ бўлган жиноятлар билан бир қаторда, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш билан боғлиқ жиноятлар ҳам фош этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 22 май куни Хоразм вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Урганч туманидаги “Чолиш” блок-пости орқали Хоразм вилоятига кириб келаётган, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшовчи, фуқаро бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги учун тўхтатилиб, автомашина салони ва унинг йўловчиси, Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани яшовчи, 2000 йилда туғилган, Ш.И. нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс таркибида кучли таъсир қилувчи модда хисобланувчи 0,1 грамм тропикамид бўлган, ҳар бири 10 миллилитр елим флаконга қадоқланган, жами 150 дона флакондаги умумий оғирлиги 15 грамм (кўп миқдор) тропикамид моддасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги маълум бўлди.
Хозирги кунда мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати