Хоразмда оммавий спортни ривожлантириш юзасидан семинар-тренинг ўтказилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида бир қатор ижобий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу юзасидан кенг жамоатчилик ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантиришда маҳалла фаоллари ва ҳудудий профилактика инспекторларининг масъулияти оширилди.
Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси полковник С.Раҳимов вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ўринбосарлари учун семинар-тренинглар ўтказмоқда.
Семинар-тренинг давомида МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарларига нафақат маҳаллада яшовчи аҳоли орасида, шу билан биргаликда маъмурий ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотларда ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасида йўриқномалар берилмоқда.
Шунингдек маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларининг аҳволи ҳамда келгусида ташкил этилиши режалаштирилаётган пиёдалар ва велосипед йўлаклари учун мўлжалланган ҳудудлар ҳам жойида ўрганилиб зарур тавсия ва топшириқлар берилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда яшовчи фуқароларни спорт кийимлари билан таъминлаш юзасидан маҳаллий ҳокимликлар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати