15 Ноябр 2020 йил 78

Хоразмда профилактика инспекторларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Буюк ва эзгу мақсад сари шиддат билан илгари кетаётган мамлакатимизда ҳар қандай инсон тинимсиз изланиб, билим ва малакасини ошириб борсагина бугун кун билан ҳамнафас бўла олади.

Албатта ушбу қоида ички ишлар органлари ходимларига ҳам бирдай тааллуқли.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан профилактика инспекторининг касбий билим ва малакаларини ошириш мақсадида ўқув машғулоти ташкил этилди.

14 ноябрь кунидан бошлаб 6 кун давомида онлайн ва офлайн тарзда ўтказиш режалаштирилган машғулотларда профилактика инспекторларига ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўргатилмоқда.

Шунингдек машғулотлар жараёнида маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг фуқаролар йиғинлари фаоллари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этиш юзасидан кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech