3 Феврал 2021 йил 684

Хоразмда хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар учун сайёр ўқув курси давом этмоқда

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб Хоразм вилояти ИИБ ва унинг қуйи тузилмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари учун беш кунлик сайёр ўқув курси ўтказилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари томонидан ўтказилаётган машғулотларда профилактика инспекторларига хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари мукаммал ўргатилмоқда.

Машғулотлардан кейинги дискуссия жараёнида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлар ўзларининг хизмат хизмат фаолияти давомида вужудга келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан берган саволларига ҳам мутаҳассислардан асослантирилган жавоблар олишди.

Шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг хотин-қизлар масалалари билан ишлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш борасида амалий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасидаги таклифлари ҳам атрофлича ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech