Хоразмда хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга сайёр ўқув курси сертификатлари топширилди
Жорий йилнинг 1-5 февраль кунилари Хоразм вилояти ИИБ ва унинг қуйи тузилмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари учун беш кунлик сайёр ўқув курси ўтказилди.
ИИВ Малака ошириш институти тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари томонидан ўтказилган машғулотларда профилактика инспекторларига хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари мукаммал ўргатилди.
Машғулотлар жараёнида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлар ўзларининг хизмат фаолияти давомида вужудга келадиган муаммоли ҳолатлар юзасидан берган саволларига ҳам жавоблар олишди.
5 февраль куни ИИВ Хоразм академик лицейида мазкур сайёр ўқув курсини муваффақиятли тугатган (катта) инспекторларга сертификатларни топшириш жараёни бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти ўқув курсини тугатган хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга сертификатларни топширгач, уларга вилоятимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли ишларида омад тиладилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати