31 Июл 2021 йил 712

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар  ўрганилмоқда

Айни кунларда Хоразм вилоятида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни содир этишга олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар, жинсий, жисмоний, руҳий ва иқтисодий зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш борасида мутасаддилар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек бу каби ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини, соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларининг ҳамда ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши ҳолати, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилганлиги, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хотин-қизларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф солувчи фактлар ва аниқланган сабаблар тўғрисида тезкор хабардор қилиш механизмларининг яратилганлиги, зўравонликдан азият чеккан хотин-қизларга ҳимоя ордерларини бериш ва ҳимоя ордерларини олганлар билан амалга оширилаётган ишлар каби масалаларни чуқур ўрганиб чиқмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ўрганиш натижалари келгусида Қўмитада атрофлича муҳокама қилинади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech