28 Ноябр 2022 йил 507

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича амалий семинар ўтказилди

Хоразм вилояти ИИБ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида “25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро куни” муносабати билан семинар ўтказилди.

Семинарда иштирок этганларга Республикамизда хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, бу борадаги қонунлар, қарор ва фармойишлар, имтиёзлар, гендер тенглик, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, зўравонлик турлари, жабрланганларга ҳимоя ордерлари бериш тартиблари, жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалалари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли жавоб ва маълумотларни олдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech