Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик. Соғлом турмуш – фаравон хаёт
Хоразм вилояти ички ишлар органларида “Маънавият ва маърифат дарслари”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.
Чунки, ички ишлар органлари ходимларини она-Ватанга ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр ҳамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялашда айнан “Маънавият ва маърифат дарслари”нинг ўрни беқиёсдир.
“Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик” ва “Соғлом турмуш – фаравон хаёт” номли мавзулар асосида 5 февраль куни ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” ҳам ички ишлар органлари ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимларини янада бойитишга ҳисса қўшди десак муболаға бўлмайди.
Хусусан, машғулотда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси суриштирув бўлими катта суриштирувчиси Бахтиёр Нурметов “Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик” мавзусида сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси, шунингдек 2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилган коррупция билан боғлиқ жиноятлар тафсилоти тўғрисида яқиндан таништириб ўтди. Шу билан биргаликда нотиқ ўз нутқида коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётидаги салбий оқибатлари тўғрисида ҳам батафсил тушунтириш берди.
Бундан ташқари “Маънавият ва маърифат дарси”да “Соғлом турмуш – фаравон хаёт” мавзусида маъруза қилган Тошкент Ахборот техналогиялари университети Урганч филиали амалиётчи психологи - хотин-қизлар масалалари бўйича директор ўринбосари, Мақсуда Худайберганова таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисолларни келтириб ўтганлиги эса тингловчиларнинг бу борадаги фикрларини янада кенгайтирди.
Юқоридагилар бир бир қаторда “Маънавият ва маърифат дарси” якунида Хоразм вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ фидойи ходимларига навбатдаги ва биринчи махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки 5 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ таркибидаги барча соҳавий ва ҳудудий ички ишлар органларида “Маънавият ва маърифат дарслари” мана шундай юқори савияда ташкил этилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати