Янгиариқ туманида фаол хотин-қизлар ҳамкорлигини кучайтириш белгилаб олинди
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Янгиариқ туманида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Янгиариқ тумани ИИБ ва туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар масалалари бўлими ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март кунидаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Янгиариқ туманидаги ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, туманда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғишларининг ўзаро ҳамкорлиги атрофлича таҳлил этилиб, келгусида бу борадаги ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари белгилаб олинди.
Маҳаллада яшовчи, оилавий низолар сабабли “ҳимоя ордери” берилган хотин-қизларнинг ҳимоя ҳуқуқи бузилишининг олдини олишда туман ички ишлар бўлимига яқиндан ёрдам бериб келаётган маҳалла фуқаролар йиғини аёллар фаолларига миннатдорчилик билдирилди.
Шунингдек йиғилишда иштирок этган Хоразм вилояти ИИБ масъул ходими майор Э.Сафаев хотин-қизлар ўртасида одам савдоси ва диний эктремизм билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан батафсил тушунтириб ўтди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати