18 Феврал 2022 йил 519

Янгибозор туманида амалга оширилаётган профилактик тарғибот тадбирлари

Жорий йилнинг февраль ойи мамлакатимизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” профилактик ойлиги деб эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда,  айни кунларда Хоразм вилоятида ички ишлар органлари ходимлари томонидан профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Янгибозор тумани ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Ю.Қаландарова ҳам мазкур ойлик доирасида инспектор-психологлар билан ҳамкорликда тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Гиёҳвандлик  ва ОИВ инфекциясининг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Майор Ю.Қаландарова учрашувларда иштирок этган ўқувчи ёшлар ва педагоглар жамоасига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек инсон онги ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни истеъмол қилишнинг ва ОИВ инфекциясининг оқибатлари тўғрисида батафсил тушунтириш бериб ўтмоқда.

Учрашувда иштирок этган ўқувчилар ва педагоглар жамиятимизни гиёҳвандлик воситаларидан ҳоли қилиш ва фуқароларда айниқса ёшларда гиёҳвандликка қарши муросасиз курашишларини таъкидлаб ўтдилар.

Бу борадаги профилактик ва тарғибот тадбирлари жорий ой якунига қадар давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech