5 Август 2020 йил 699

Янгибозор туманида оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Мамлакатимизнинг энг кичик бўғини бўлмиш оилалар тинчлиги таъбир жоиз бўлса юртимиз тараққиётини таъминловчи омиллардан энг асосийси ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилоятида оила-турмуш доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада айниқса вилоятнинг Янгибозор туманида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовордир.

Янгибозор тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Юлдуз Қаландарова бугунги кунда ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиб, туманда истиқомат қилиб келаётган ҳар бир хотин-қизнинг яқин сирдоши ва маслакдошига айланиб улгурган.

Ҳар куни туманнинг бир маҳалласида бўлиб, ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда шу ҳудудда яшовчи, асосан “нотинч оилалар” рўйхатига киритилган хонадонларда бўлиб, уларнинг турмуш-тарзи билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммо ва низоларни бартараф этиш майор Ю.Қаландарованинг иш тартибидан қатъий ўрин эгаллаган.  

Аниқланган муаммо ва низоларни бартараф этиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда туман ҳудудида оила-турмуш доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сезиларли даражада камайишига эришилди.

Янгибозор тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлик қилувчи 3-сектор ҳудудида хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринлари эса оилалар даромадини оширишга хизмат қилиши билан биргаликда аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш орқали оила-турмуш доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳам муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech