7 Апрел 2022 йил
562
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: "Болалар уйи"га мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди
Урганч шаҳридаги “Болалар уйи” том маънода Хоразм вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган десак муболаға бўлмайди. Чунки, мазкур муассасага вилоят ИИБ томонидан доимий равишда ғамхўрлик кўрсатилиб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Ички ишлар органлари ходимларидан бир гуруҳининг мазкур болалар уйига қилган ташрифлари эса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётган шу кунларда бўлди.
Ходимлар ўзлари билан олиб келган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини муассаса ҳудуди бўйлаб экиб чиқдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати