13 Май 2022 йил 583

Ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган Н.Т. (аёл) илгари  фирибгарлик жинояти учун жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан, фуқароларнинг мол-мулки ёки маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олишнинг янги усулларини излай бошлади.

Бу борада иморат қуриш учун ер участкаси олиш мақсадида юрган фуқарони ўзи учун кутилганидан ҳам ортиқ “ўлжа” деб билди, сабаби 8 сотих ерни танишлари орқали уни номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 000 000 сўм пул талаб қилди.

Фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан кейин назорат тартибида ўтказилган тадбирда 100 000 000 сўм пулни олаётган Н.Т. ашёвий далиллар билан ушланди.

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech