Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда тарғибот тадбирлари алоҳида ўрин тутади
Бугун мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш энг долзарб вазифалардан бирига айланган. Чунки, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида инсонлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқдалар, уларнинг орасида ёш болаларнинг борлиги эса янада аянчли ҳолдир.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда доимий равишда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
18 февраль куни “Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни” ҳамда республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Диққат пиёда" тадбири доирасида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда жойлашган оилавий болалар уйи тарбияланувчиларини жалб қилган ҳолда Хива шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида "Намунали йўл ҳаракати қоидалари синф хонаси"да дарс машғулотлари ташкил этилди.
Бунда болаларнинг йўлларда ҳаракатланишлари, мактабга келиб-кетишларида эътиборли бўлишлари тушунтирилди. Шу билан бирга йўл белгилари, светафор ишоралари ҳамда пиёдалар ўтиш йўлакларидан фойдаланиш қоидалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бу каби тарғибот тадбирлари кун давомида вилоятимиз бўйлаб уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати