24 Феврал 2022 йил 528

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” профилактик ойлиги доирасида амалга оширилаётган профилактик тарғибот тадбирлари

Жорий йилнинг февраль ойи мамлакатимизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” профилактик ойлиги деб эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда,  айни кунларда Хоразм вилоятида ички ишлар органлари ходимлари томонидан профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Бу борада айниқса Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари шахсий таркиби яъни профилактика (катта) инспекторлари, инспектор-психологлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар тарғибот тадбирларида фаол иштирок қилмоқда.

Улар томонидан вилоятдаги барча олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида  “Гиёҳвандлик  ва ОИВ инфекциясининг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан учрашувларда иштирок этган ўқувчи ёшлар ва педагоглар жамоасига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек инсон онги ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни истеъмол қилишнинг ва ОИВ инфекциясининг оқибатлари тўғрисида батафсил тушунтириш берилмоқда.

Ўз навбатида учрашувда иштирок этган ўқувчилар ва педагоглар жамиятимизни гиёҳвандлик воситаларидан ҳоли қилиш ва фуқароларда айниқса ёшларда гиёҳвандликка қарши муросасиз курашишларини таъкидлаб ўтдилар.

Бу борадаги профилактик ва тарғибот тадбирлари жорий ой якунига қадар давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech