1 Феврал 2021 йил 903

Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш ойлиги бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар республикамизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур фармойиш ижросини таъминлаш, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлигини юқори савияда ташкил этиш ва ижобий самарадорликка эришиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Режага кўра, манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида вилоятнинг барча шахар ва туманларида ёшлар иштирокида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида учрашувлар ўтказилади.

Учрашувларда, ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисида асослантирилган тушунчаларни етказиш ҳамда уларда гиёҳвандликка карши муросасизлик ҳиссини янада ривожлантириш мақсадида, ИИВ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган “Ўзини йўқотганлар” ва  “Биз  ОИТСга  қаршимиз, Сизчи?” номли видеофильмлар намойиш этилиши белгилаб олинди.

Шу билан биргаликда, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш янада кучайтирилган тарзда олиб борилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech