7 Декабр 2020 йил 768

Ёшларимиз “Конституция билимдони” деб эътироф этилди

Конституция куни арафасида Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган қуролли кучлар таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларнинг ёш ҳарбийлари ва ҳарбий таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция билимдони” интеллектуал беллашуви ўтказилди.

Ақл тарозиси ҳисобланувчи бу каби интеллектуал ўйинларда доимо фаол иштирок этиб келаётган ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчиларидан ташкил топган “Адолат” жамоаси бу гал ҳам ўз рақибларига имконият қолдиришмади.

Конституцияга оид саволларга кутилганидан ҳам ортиқ жавоб берган лицей ўқувчиларини нафақат ҳакамлар ҳайъати шу билан бирга рақиб жамоа вакиллари ҳам самимий олқишладилар.

Байрамона кайфиятда ўтган мазкур билимлар беллашувида ИИВ Хоразм академик лицейи мутлоқ ғолиб деб топилиб 1-даражали диплом ва совғалар билан мукофотланган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни тегишли тартибда Урганч Халқаро аэропортини ҳимоя қилувчи ҳарбий қисмнинг “Лочин” жамоаси ва Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмнинг “Ватанпарвар” жамоалари эгаллашди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech