6 Апрел 2022 йил 476

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар янада такомиллаштирилади

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов  томонидан вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул бўлган барча шаҳар-туман ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати профилактика (катта) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор-психологлар иштирок этдилар.

Танқидий ва таҳлилий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи дастлаб 2021 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Шундан кейин, олди олиниши мумкин бўлган, бироқ хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун маъмурий хизмат ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўйган ходимларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш якунида келгусида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ҳамда кучайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, барча шаҳар ва туман ички ишлар органларидаги профилактика (катта) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва инспектор-психологларнинг хизмат фаолияти ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Амалий ёрдам якунида профилактика (катта) инспекторларининг назарий билимлари юзасидан синовлар қабул қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан профилактика (катта) инспекторларининг хизмат уйларида яратилган шарт-шароитлар ва хизмат уйларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳам тўлиқ тафтишдан ўтказилди. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech