Жиноятларнинг сабаб ва оқибатларини аҳоли ўртасида муҳокама қилиш ҳуқуқий тарғиботнинг самарали усулларидан биридир
Сўнгги йилларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрь кунидаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида”ги 565-сонли Қарори қабул қилинганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш билан биргаликда аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ишларининг самарадорлигини ошириш борасида ҳуқуқий мезон яратилди десак муболаға бўлмайди.
Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қўшкўпир туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва маҳалла фаоллари билан биргаликда Қўшкўпир тумани “Иттифоқ” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланган Б.Б га оид жиноят иши қўзғатилганлиги, ушбу салбий ҳолат келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича муҳокама ўтказилиб, ушбу муҳокамада маҳалла фаолларига кейинги пайтларда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар кўп содир қилинаётганлиги, ушбу турдаги жиноятларни келиб чиқишини олдини олиш бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар ва ушбу турдаги жиноятлар учун қонунда белгиланган жазолар тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшкўпир туман судининг раиси
А.Аминов