1 Декабр 2021 йил 524

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Ҳамкор ташкилотлар томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хива тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант С.Худайберганова томонидан навбатдаги тарғибот тадбири туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 8-сон умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ва педагоглар иштирокида ўтказилди. Тадбирда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айни кунларда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилди.

Семинар якунида барча иштирокчиларга ички ишлар органлари томонидан тайёрланган  ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид буклетлар тарқатилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech