“Зўравонликка қарши 16 кун”: Ҳазорасп туманида тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда
Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.
Ҳазорасп тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант А.Қурбонова ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Лейтенант А.Қурбонова томонидан туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида таълим олаётган ўқувчи қизлар ва педагоглар иштирокида “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликсиз 16 кун” мавзуларида ўтказилган тарғибот учрашувида ҳам айнан хотин-қизларни тазқий ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва нуфузини ошириш масалалари қизғин муҳокама этилди.
Шунингдек, иштирокчиларга хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айни кунларда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериш билан биргаликда, ички ишлар органлари томонидан тайёрланган ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид буклетлар ҳам тарқатилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати