5 Декабр 2022 йил 498

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Семинар-тренинглар барча корхона ва ташкилотларда ўтказилмоқда

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюсиясига кўра “25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни” деб эълон қилинган.

2014 йилда эса БМТ Бош котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни бартараф этишга қаратилган “UNITE” номли ташаббусини очиқ деб эълон қилди. Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли тадбирлар ўтказилади.

Бу борада мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Сана муносабати билан “Hududgaz Xorazm” ГТФ мажлислар залида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари билан ҳамкорликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглигига эришиш мавзулари юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, капитан С.Худайберганованинг маълумотлари тингланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech