7 Декабр 2021 йил 635

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Урганч шаҳрида тарғибот тадбирлари кенг қамровда олиб борилмоқда

Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.

Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Ш.Ботирова ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Майор Ш.Ботирова томонидан шаҳардаги барча меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан учрашиб, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.

Албатта кенг қамровда олиб борилаётган ушбу тарғибот тадбирлари бугунги кунда ўзининг самарасини бермоқда. Вилоятимиз ҳудудида хотин-қизларга нисбатан тазқий ва зўравонлик қилиш ҳолатларининг сезиларли даражада камайиб бораётганлиги юқоридаги чора-тадбирлар натижасида эришилаётган  ижобий ютуқ десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech