10 Декабр 2021 йил 552

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Хоразм вилоятида амалий чора-тадбирлар узлуксиз давом этади

Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли хил тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг ташаббуси билан вилоятдаги барча меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан иштирокида “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 декабрь куни “Истиқбол” аёллар маркази ташаббуси билан ўтказилган ҳисобот йиғилишида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш фаолияти бўйича ўзаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

Унда Хоразм вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг хотин-қизлар масалари бўйича ўринбосари подполковник Д.Боғибекова сўзга чиқиб, жорий йилнинг 25 ноябрь куни 10 декабрь кунига қадар “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси давомида амалга оширилган тарғибот тадбирлари ва амалий чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди.

Семинар якунида бугунги кунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бу борада эришилган натижалар ижобий баҳоланиб,  келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, тарғибот ишларини узлуксиз давом қилдириш тўғрисида ўзаро келишиб олдилар.

Амалга оширилаётган ушбу ишлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг асосини ташкил қилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech