30 Ноябр 2022 йил 436

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Янгиариқ туманида амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил этилди

Мамлакатимиз бўйлаб 25 ноябрь кунидан 10 декабрь кунигача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг ташаббуси билан вилоятдаги барча меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан иштирокида “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Янгиариқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда бўлиб ўтган йиғилишда ҳам айнан мазкур тадбир доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Унда Хоразм вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг хотин-қизлар масалари бўйича ўринбосари капитан С.Худайберганова сўзга чиқиб, жорий йилнинг 25 ноябрь куни 10 декабрь кунига қадар “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси давомида амалга оширилиши лозим бўлган тарғибот тадбирлари ва амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Янгиариқ туманида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, бу борада эришилган натижалар ижобий баҳоланиб,  келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, тарғибот ишларини узлуксиз давом қилдириш тўғрисида келишиб олдилар.

Амалга оширилаётган ушбу ишлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг асосини ташкил қилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech