9 Декабр 2021 йил 570

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Янгибозор туманидаги тарғибот тадбирлари тўғрисида

Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.

Янгибозор тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Ю.Қаландарова ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Майор Ю.Қаландарова томонидан тумандаги барча меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан учрашиб, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.

Тумандаги қайсидир оилада пайдо бўлган ҳар қандай кўринишдаги келишмовчилик иштирокчиси бўлган хотин-қизлар дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда муросага келтиришга ҳаракат қилинади. Ўзаро муросага келинмаган ҳолларда эса  хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.

Амалга оширилаётган ушбу ишлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг асосини ташкил қилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech