“Зўравонликка қарши 16 кун”: Боғот туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.
Боғот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант З.Тиллабаева ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Катта лейтенант З.Тиллабаева томонидан тумандаги таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида хотин-қизлар билан учрашиб, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.
Албатта олиб борилаётган ушбу тарғибот учрашувларидан кўзланган мақсад хотин-қизларни тазқий ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласига уларни ёшлигидан ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали эришишга қаратилган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати