8 Декабр 2021 йил 549

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Гурлан туманида тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда

Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.

Гурлан тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант А.Нурманова ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Хусусан катта лейтенан А.Нурманова томонидан тумандаги барча меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда хотин-қизлар билан учрашиб, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.

Шу билан биргаликда нотинч оила сифатида рўйхатга олинган ҳар бир оилада алоҳида индивидуал ёндашув асосида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда кайвони онахонлар, маҳалла фуқаролар йиғини  раисининг хотин-қизларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари ва отинойилар билан ўрнатилган узвий ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech