30 Ноябр 2021 йил 518

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Хоразм вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган мактабда тарғибот тадбири бўлиб ўтди

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резалюциясига кўра “25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни” деб эълон қилинган.

2014 йилда эса БМТ Бош котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни бартараф этишга қаратилган “UNiTE” номли ташаббусини очиқ деб эълон қилди. Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Хонқа тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник С.Аллаберганова томонидан туманидаги 43-сон умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ва педагоглар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам айнан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларига қаратилди.

Хонқа туманининг чекка ҳудудида жойланган мазкур 43-сон умумтаълим мактаби Хоразм вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган бўлиб, мактаб ўқувчиларининг маънан етук,  жисмонан соғлом, шу билан биргаликда Ватанга ва халққа садоқатли фарзанд бўлиб вояга етишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech