“Зўравонликка қарши 16 кун”: Урганч туманида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари
Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.
Урганч тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор М.Ҳимматова ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Майор М.Ҳимматова 16 кун давомида тарғибот тадбирларини тумандаги барча меҳнат жамоалари, таълим муассалари ва маҳаллаларда ўтказишни режалаштириб олган ва шу асосида амалга оширмоқда.
Тарғибот тадбирларида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айни кунларда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериш билан биргаликда, иштирокчиларга ички ишлар органлари томонидан тайёрланган ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид буклетлар ҳам тарқатилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати