4 Феврал 2022 йил 1256

Малакали кадрлар - тараққиёт кафолати

Бугунги кунда ички ишлар органларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, махсус воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўникмалари, шунингдек ходимларнинг маънавий-маърифий билим даражасини оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ходимларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда маънавий-маърифий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида йиллик ўқув режасига асосан амалий ва назарий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур режага асосан 4 февраль куни шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида, саф кўриги ва саф тайёргарлиги ҳамда жанговар қуролдан ўқ отиш амалий машғулотлари бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаш лозимки, шахсий таркибнинг касбий билимларини оширишга қаратилган назарий машғулотлар айнан соҳанинг илғор иш тажрибасига эга бўлган ходимлари томонидан ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад кадрлар малакасини янада оширишдир, чунки, малакали кадрлар – тараққиёт кафолатидир.

  Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech