29 Сентябр 2020 йил 828

Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги: Хоразм вилоятида ўтказилаётган рейд натижалари

Республикамизда 15 сентябрдан 15 октябрга қадар “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги” деб эълон қилинганлиги ҳамда Хоразм вилоятида ушбу йўналишда турли профилактик ва назорат тадбирлари ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Миллий гвардия, Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, Халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Рейд давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича қонуний чоралар кўрилди.

Жумладан, карантин қоидаларига зид равишда фаолият юритаётган кўнгилочар масканларини аниқлаш ҳамда вояга етмаган шахсларнинг ота-онасидан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўнгилочар жойларда бўлиши билан боғлиқ бўлган битта ҳолат аниқланиб, айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, вояга етмаган болаларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган, шу жумладан вояга етмаган болалари ҳуқуқбузарлик содир этган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи 9 нафар шахсларга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар тааллуқлилиги бўйича вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий (шаҳар-туман) идоралараро комиссияларига юборилди.

Бундан ташқари алоҳида ғамхўрликка, шунингдек ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган   бир нафар боланинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки унинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётганлиги аниқланиб, васий ёки ҳомий бириктириш масаласи юзасидан тўпланган ҳужжатлар Васийлик ва ҳомийлик органининг ҳудудий бўлимига тақдим этилди.

Умумий ҳисобда рейд тадбирлари давомида 90 дан ортиқ таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ва юз нафардан зиёд вояга етмаган шахслар билан профилактик сухбатлар ўтказилди.

Ойлик доирасидаги профилактик тадбирлар давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech